Ўзбекистонда 1 октябрдан табиий газ нархи ошади

Oбуна бўлиш
Улгуржи истеъмолчиларига (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналарига) етказиб бериладиган табиий газ нархи 1000 куб метри учун 246 100 сўм қилиб белгиланди.

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси улгуржи истеъмолчиларига (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналарига) етказиб бериладиган табиий газ нархи 2016 йил 1 октябрдан ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда 1000 куб метри учун 246 100 сўм қилиб белгиланди. Бу ҳақда “Ўзтранс” акционерлик компаниясининг сайтида хабар қилинган.

Янги нархномага мувофиқ аҳоли учун етказиб бериладиган табиий газнинг 10 куб метри нархи газ ўлчаш ускунаси бўлган ҳолда 2461 сўм этиб белгиланди. Газ ўлчаш ускунаси мавжуд бўлмаган истеъмолчилар учун эса табиий газнинг 10 куб метри учун 4255,9 сўм нарх белгиланди.

Улгуржи истеъмолчиларига (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналарига) етказиб бериладиган табиий газ нархи 1000 куб метри учун 246 100 сўм қилиб белгиланди.

Бу 2016 йилда республикада табиий газ нархининг иккинчи марта оширилишидир. Апрель ойида тарифлар 8,1 фоизга ошганди.

Кейинги йилларда республикада табиий газ истеъмоли 1,3 бараварга ошди ва йилига 50 миллиард куб метрни ташкил этади. Газ қазиб олиш ҳажми эса йилига 62-65 миллиард куб метрга тенг.

Янгиликлар лентаси
0