17:07 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Ядровий портлаш архив сурат

Россия ядро қуролларини хорижда жойлаштирмайди

© Fotolia / Romolo Tavani
Янгиликлар
Ҳавола олиш
399 0 0

Россия ўзининг ядровий қуролларини хорижий давлатлар ҳудудларидан 1989-1990 йиллардаёқ олиб чиқиб кетган,-деди Ульянов.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Москва ядро қуролларини ўз чегараларидан ташқарида жойлаштирмайди, деб хабар беради РИА Новости РФ ИИВ қуролланишни назорат қилиш ва уни тарқатмаслик масалалари бўйича бошқарма бошлиғи Михаил Ульяновга асосан.

У АҚШнинг универсал ядровий бомбалари 2020 йилда қуролли кучларга етказиб берилишини билдирди. Қуролнинг бу янги тури мамлакат ташқарисида, жумладан Европадаги ҳарбий объектларда ҳам жойлаштирилади.

"Бу Европадаги хавфсизликни мустаҳкамламайди. Эътибор беринг, Россия ўзининг ядровий қуролларини хорижий давлатлар ҳудудларидан 1989-1990 йиллардаёқ олиб чиқиб кетган. Барча ядровий ва тактик қуроллар фақатгина ўзимизнинг ҳудудимизда жойлашган. АҚШ билан боғлиқ ҳолатда эса вазият умуман бошқача", — деди Ульянов.

У шунингдек БМТ Бош Ассамблеясининг сўнгги кенгашида янграган ядро қуролини буткул тақиқлаш тўғрисида халқаро конвенция бўйича музокаралар олиб бориш учун 2017 йилда конференция ўтказиш борасидаги таклифга ўз муносабатини билдирди.

"Биз бу ташаббусни воқеликдан йироқ ва қайсидир даражада зарарли деб ҳисоблаймиз. Биз ядросиз дунё қуриш фикрини маъқуллаймиз, фақат гап бунга қай тариқа эришишда… Биз Ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги шартномага амал қиламиз, унда ядросиз дунё қуриш борасида босқичма-босқич ҳаракатланиш кўзда тутилган",- деди Ульянов.

Асосий мавзулар