08:02 24 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Нострадамус, архив сурат

Нострадамуснинг 2017 йилга башорати

© Wikipedia/ Anonymous
Янгиликлар
Ҳавола олиш
137971710

Куни кеча, 14 декабр куни Нострадамус сифатида шуҳрат қозонган Мишель де Нострдам 513 ёшга тўлди. Sputnik олим томонидан 2017 йилга қилинган энг муҳим башоратларни эътиборларингизга тақдим этади

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Таниқли мунажжим, шифокор, олим ва башоратчи Мишель де Ностдам 1503 йил 14 декабр куни Франциянинг Сен-Реми-де-Прованс шаҳрида дунёга келган. Илк башоратлари халққа "Мишель Нострадамуснинг башоратлари" деб номланган китобда тақдим этилган. Спутник Эстония хабари асосида.

Қуйида, Нострадамуснинг 2017-йилга башоратларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Мунажжим башоратларига кўра, 2017-йилда Эрон ва Туркия ўртасида ҳарбий можаро рўй беради. Ушбу можарода эронликлар ғалаба қозонади.

Нострадамусга кўра, 2017-йилда насронийлар ва исломчилар ўртасида ҳарбий ҳаракатлар давом этади. Аммо дунё олимлари янги тўқнашувлар рўй берадими ёки мавжуд можаролар янада чуқурлашадими, аниқлашга муваффақ бўлмадилар, деб ёзган Спутник Эстония.

Нострадамус, шунингдек, ўз китобида келаётган йилда Франция ва Германияда раҳбарлар ўзгаришини башорат қилган.

Бундан ташқари, Франция сув ресурслари муаммосига дуч келиши қўшимча қилинган. Тахминларга кўра, мамлакат сув ҳавзалари ифлосланиб, аҳоли узоқ вақтга сув танқислигига дуч келиши айтилмоқда.

Айрим танқидчиларнинг сўзларига кўра, Нострадамус башоратлари шунчаки тахмин ва ҳиссиёт асосида қилинган прогнозлардан иборат, бу башоратларнинг инсониятга ҳеч қандай даҳли йўқ.

Нострадамус Қиёмат олдидан рўй берадиган воқеаларни башорат қилган

2018 — Хитой — дунёнинг энг кучли мамлакатига айланади. Ривожланаётган давлатлар эса эксплуатация қилинаётган синфдан эксплуататорларга айланадилар.

2028 — Янги қувват манбаининг кашф қилиниши. Очлик аста-секин енгилади. Бошқариладиган фазо кемаси Венерага қараб йўл олади.

2046 — инсоннинг исталган тана аъзоси етиштирила бошлайди. Органларни алмаштириш даволашнинг энг яхши усулларидан бирига айланади.

2066 — Мусулмон Римга ҳужуми вақтида АҚШ иқлим деб аталган янги қурол туридан фойдаланади. Кескин ҳаво совиб кетиши ҳодисаси рўй беради.

2183 — Марс сайёрасидаги мустамлака ядро деражавасига айланади ва Ер шаридан мустақил бўлиш талабини қўяди (қачонлардир АҚШ Англиядан мустақил бўлишни талаб қилганидек).

2279 — "Ҳеч вақодан қувват" (эҳтимол, вакуум ёхуд "қора туйнуклардан").

2480 — Иккита сунъий қуёш тўқнашуви. Ер шари қоронғиликда қолади.

3797 — Бу вақтга келиб Ер шарида жамики тирик мавжудотлар қирилиб кетади, аммо инсоният бошқа юлдузлар тизимида янги ҳаёт учун манбага асос солиши мумкин.

Теглар:
2017 йил, Нострадамус башорати

Асосий мавзулар