02:32 27 Январ 2020
Эфир
  • RUB155.06
  • EUR10585.77
  • USD9547.05
Янгиликлар
Ҳавола олиш
24511

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК янги Boeing 787-8 Dreamlinerларни 2019-2020 йилларда олиб келади, деб хабар қилинган Миллий авиакомпания расмий сайтида

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Dreamlinerлар Ўзбекистонга 2019-2020 йилларда келтирилади, деб хабар қилинган Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси расмий сайтида.

""Ўзбекистон Ҳаво йўллари" МАКни модернизация ва унификация қилиш дастури доирасида "Боинг" корпорацияси билан яна тўртта янги авлод Boeing 787-8 Dreamlinerларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Янги "Орзу лайнерлари" 2019-2020 йилларда олиб келиниши кутилмоқда", — дейилади хабарда.

Илгарироқ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси яна тўртта Boeing-787 Dreamliner самолётига буюртма бергани ҳақида хабар қилган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон авиакомпанияси 2016 йилда иккита Boeing-787 Dreamliner авиалайнерини сотиб олганди.

Теглар:
орзу лайнери

Асосий мавзулар