Алишер Усмонов "Пахтакор" акциядорига айлангани рад этилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишМиллиардер Алишер Усмонов
Миллиардер Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Пахтакор" футбол клуби Твиттердаги саҳифаси орқали бу хабарларни рад этиб, сhampionat.asia сайтида клуб ҳақида пайдо бўлган маълумот нотўғри эканлигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Бироз аввал сhampionat.asia хабари асосида, "Пахтакор" клуби раҳбариятида ўзгариш рўй бериб, Алишер Усмонов клубнинг янги акционерига айлангани маълум қилинган эди.

Миллиардер, бизнесмен Алишер Усмонов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов "Пахтакор" клуби акционерига айланди
Шунингдек, хабарда МОҚ вице-президенти, Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раисининг ўринбосари Ахматджанов Умид Махаматджанович клубнинг бош директори этиб тайинлангани тўғрисида маълумот берилганди.

"Пахтакор" футбол клуби Твиттердаги саҳифаси орқали бу хабарларни рад этиб, сhampionat.asia сайтида клуб ҳақида пайдо бўлган маълумот нотўғри эканлигини маълум қилди.

Клубнинг расмий сайтида эса ушбу ўзгаришлар борасида ҳеч қандай хабар берилмади.

Янгиликлар лентаси
0