15:53 30 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
143830

Шунингдек, тергов ўтказилиши шаффофлигини таъминлаш учун 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Тергов департаменти ва унинг ҳудидий бўлинмалари ўртасида видеоанжуман кўринишидаги алоқа тизими жорий этилади

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Жиноятларни очиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари" тўғрисидаги қарорни тасдиқлади.

Ҳужжатда қайд этилишича, келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакат ички ишлар органларида тергов стенографияси, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларининг аудио ва видеоқадлов тизимлари билан жиҳозланган махсус хоналар яратилади.

Бундан ташқари, тергов ўтказилиши шаффофлигини таъминлаш учун 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Тергов департаменти ва унинг ҳудидий бўлинмалари ўртасида видеоанжуман кўринишидаги алоқа тизими жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев милиция фаолиятини кескин танқид остига олган эди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, бугундан бошлаб, ўзбекистонликлар милиция ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилишлари мумкин.

Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний-юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси таркибида "Мурожаатлар7ни телефон орқали қабул қилиш маркази" ташкил этилди. Марказ 1 май кунидан бошлаб тест режимида ишга туриширилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар