14:37 18 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Темир йўллар

Буюк Ипак Йўли давлатлари соатига 400 км тезликда ҳаракатланадиган поезддан фойдаланишади

© Sputnik / Сергей Пятаков
Янгиликлар
Ҳавола олиш
56200

"Учар" поездлар фақатгина янги Ипак йўли бўйида жойлашадиган давлатларда бўлади

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik, Иван Булатов. Хитой томонидан ишлаб чиқарилаётган янги тезюрар поезд соатига 400 километр тезликда ҳаракатланади. Бундай поездлардан 2020 йилга келиб янги Ипак Йўли бўйлаб жойлашадиган мамлакатлар фойдаланишлари мумкин бўлади.

Бу ҳақда China Railway Rolling Stock Corp. компаниясининг ширкати — CRRC Changchun Railway Vehicles Co катта муҳандиси Цяо Фэн хабар қилган.

Цяо Фэннинг сўзларига кўра, янги поездни ишлаб чиқаришда янги материаллардан фойдаланилади, масалан, углеводород толалари ва алюминий қотишмасидан. Фэн янги поездлар 2020 йилга келиб янги Ипак Йўли мамлакатлари бозорларида ишга туширилишини қайд этди. Фэн Цяо янги поездлар минтақавий алоқаларни йўлга қўйишга ёрдам бериб, Хитой ҳамда Ипак йўли бўйидаги хориж иқтисодиётлари учун янги бизнесни яратишини таъкидлади.

ХХРнинг ислоҳотлар ва тараққиёт бўйича қўмитаси ходими Фэн Хао ушбу йўл бўйлаб жойлашган кўпгина мамлакатлар, айниқса, Марказий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ ва Шарқий Европа давлатлари катта тезликда юриладиган темир йўллар қурилиши ёки мавжудларини янгилаш режасида эканлигини айтиб, бу масалада ушбу давлатлар Хитойдан техник кўмак олиш ниятида эканини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев май ойи ўрталарида Хитойга ташриф уюштиришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон президенти ушбу сафари давомида "Бир камар — бир йўл" анжуманида иштирок этишни режалаштирган. ХХР раҳбарияти томонидан олға сурилган ушбу тамойил, айниқса, Буюк Ипак йўли иқтисодий камарини яратиш ғояси Ўзбекистон томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.
Теглар:
тезюрар поезд, Ўзбекистон, Хитой

Асосий мавзулар