23:24 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Даниялик архитектор Ян Гейл

Архитектор Ян Гейл: Тошкент кўчаларини пиёдаларга қайтариш зарур

© Sputnik / Александр Кожохин
Янгиликлар
Ҳавола олиш
132420

Инфратузилмаси тобора ривожланиб бораётган шаҳарлар кўча ва майдонларини пиёдаларга қайтариш зарур, деб таъкидлади Тошкентда ўтказилган семинар-тренинг давомида даниялик архитектор Ян Гейл.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Замонавий жаҳон архитектураси одамларнинг қулай яшаши ва ҳаракатланишига мослаштирилган бўлиши лозим, деб таъкидлади даниялик таниқли халқаро меъмор, "Gehl Architects" компанияси асосчиси Ян Гейл "Замонавий жаҳон архитектураси" мавзуида Тошкентдаги Симпозиумлар саройида ўтказилган семинар-тренинг давомида.

Ян Гейлнинг сўзларига кўра, замонавий жаҳон архитектураси одамларнинг қулай яшаши ва ҳаракатланишига мослаштирилган бўлиши лозим. Яшил майдонларни кўпайтириш, велосипед йўлаклари тармоғини ва пиёдалар зонасини ривожлантириш бу борада энг кенг тарқалган ва самарали усуллардандир. Инфратузилмаси тобора ривожланиб бораётган шаҳарлар кўча ва майдонларини пиёдаларга қайтариш зарур, бошқача айтганда, автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари, уларнинг тирбандлиги аҳоли ҳаёти учун ноқулайликлар туғдирмаслиги лозим.

"Тошкент ям-яшил хиёбону майдонларга, боғ-роғларга бой шаҳар эканини алоҳида таъкидлашни истардим, — деди Ян Гейл. — Бу аҳоли учун янада қулай ва сифатли турмуш шароитини яратишга хизмат қиладиган омиллардан. Шаҳарларнинг аҳоли учун қулай тарзда барпо этилиши мамлакатга келаётган сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ҳам хизмат қилади. Зеро, ҳар қандай одам турмуш тарзида, кўчаларда ҳаракатланиши жараёнида қулайликка интилади".

Тадбир давомида Ян Гейл шаҳарлар архитектурасини ривожлантиришда инобатга олиниши ва амалга оширилиши зарур бўлган ислоҳотлар юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Ян Гейл раҳбарлигидаги делегация Тошкент метрополитени, "Шаҳидлар хотираси" ёдгорлик мажмуаси, Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуи, Темурийлар тарихи давлат музейида бўлди.

Города Мира. Ташкент
© Sputnik / Валерий Мельников
Города Мира. Ташкент

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 17 май куни ўтказилган тадбирда пойтахтдаги лойиҳалаш ва қурилиш ишларига масъул мутахассислар, меъморлар, соҳага оид олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари А.Тожиев ва бошқалар Ўзбекистонда шаҳар ва қишлоқларнинг замонавий меъморлик қиёфасини шакллантириш, йўл-транспорт инфратузилмасини реконструкция қилиш ҳамда янгилаш, кўчаларда пиёдалар ҳаракати ва транспорт воситалари қатновини замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар