Швейцариянинг Tanotrade корхонаси Ўзбекистонда замонавий электротехника заводини ишга туширади

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишЙиғув-монтаж цехи
Йиғув-монтаж цехи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу электротехника заводини ишга тушириш бўйича лойиҳанинг умумий қиймати 8 млн долларни ташкил этади

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Швейцариялик Tanotrade AG компанияси Нукусда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Nukuselectroapparat заводини ишга тушириш режалаштирилмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Контрабанда золота - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда йирик заргарлик буюмлари заводи қурилади

Жорий йил август ойи якунида завод қуриш ишларини якунлаш мўлжалланган лойиҳанинг умумий қиймати 8 млн доллар ташкил этади. Ўзбекистон томонидан Тоshelectroapparat шерик корхона сифатида бўлади. Заводни ишга тушиш учун швейцарияликлар 80 фоиз сармоя киритилади, маҳаллий корхона эса 20 фоиз маблағ берилади.

Жорий йил сентябр ойида замонавий энергия тежайдиган жиҳозларни ишлаб чиқариш бошланади. Заводда келгусида бошқа электр маҳсулотларни ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон президенти ушбу янги корхона учун қатор божхона тўловлардан имтиёзларни берди. Жумладан, заводни барпо этиш учун олиб кириладиган қурилиш материаллари божхона тўловларидан озод этилди. Бундан ташқари, 2024 йилгача Nukuselectroapparat компанияси маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун четдан олиб келинадиган ускуналар, хом ашё, материаллар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан озод этилди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0