02:36 25 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Янгиликлар
Ҳавола олиш
39310

Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрида 70 та шаҳар ички ишлар бўлимлари ташкил этилиши белгиланган

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Пойтахтда янги ички ишлар бўлимлари очилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати.

"Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг маъсулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5005-сон Фармонига мувофиқ Тошкент шаҳрида 70 та шаҳар ички ишлар бўлимлари ташкил этилиши белгиланган.

Шу асосида бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор А.А.Азизов пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 8-сонли шаҳар ички ишлар бўлимига ташриф буюриб, ушбу бўлимнинг тантанали очилишида қатнашди", — дейилган хабарда.

Қайд этилишича, у ерда бўлим бошлиғи, навбатчилик қисми ходимлари, профилактика инспекторлари, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи инспекторлари, суриштирувчи, жиноят қидирув тезкор вакиллари, паспорт инспектори фаолият кўрсатиши учун яратилган зарур шарт-шароитлар, замонавий ахборот коммуникация технологияларининг жорий этилганлиги, фуқаролар учун яратилган қулайликлар билан танишди.

Очилиш маросимида туман фаоллари, жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

Новые отделения МВД в Ташкенте
Новые отделения МВД в Ташкенте

Бундан ташқари ички ишлар Вазири шу туманнинг 5-сонли ҳамда Олмазор туманидаги 13 ва 14-сонли шаҳар ички ишлар бўлимларига ҳам ташриф буюрди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Асосий мавзулар