Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи қадимий усулда таъмирланади

© PixabayҲужжатларни имзолаш
Ҳужжатларни имзолаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Увайс ал-Қараний Ислом оламида Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғойибона ошиқ бўлганларнинг сардори сифатида машҳур

TOШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи қадимий услубда таъмирланади, бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга сафари чоғида маълум қилинди.

Мирзиёев вилоятларга сафарлари чоғида ҳар бир ҳудуднинг тарихини ўрганишга, маънавий меросини тиклашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Муборак қадамжоларни зиёрат қилиб, уларни обод қилиш бўйича кўрсатмалар бермоқда, деб хабар қилади "Жаҳон" АА.

Наманганга сафари давомида Ўзбекистон президенти Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюрди
Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи – Намангандаги ана шундай масканлардан бири. Қадамжо мақбара, масжид, рамзий дарвоза ва музейдан иборат.

Мирзиёев бу қадамжони қадимий усулда таъмирлаш, кенг ва обод зиёратгоҳга айлантириш, зиёратчиларга зарур шароитлар яратиш, бу масканда кутубхона ташкил этиш, ёш авлодни юксак маънавиятли инсонлар этиб тарбиялаш бўйича тавсиялар берди.

Қадрият уз нашрига кўра, Увайс ал-Қараний Ислом оламида Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғойибона ошиқ бўлганларнинг сардори сифатида машҳур бу зот "Абу Амр" куняси билан танилган.

Янгиликлар лентаси
0