Самарқандда йўл назоратчиларига Honda мотоцикллари топширилди

© Sputnik / Евгений ОдиноковМотоцикл
Мотоцикл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги йилларда Самарқанд шаҳрида автотранспорт воситалари анча кўпайгани сабаб баъзи кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда. Бу эса ўз навбатида махсус операцияни бажараётган хизмат автомашиналарининг ҳаракатланишига маълум қийинчиликлар туғдирмоқда

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Самарқандда йўл назоратчиларига Honda мотоцикллари топширилди, деб хабар берди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

© samarkand.uzВ Самарканде инспекторам дорожной безопасности вручили мотоциклы Хонда
В Самарканде инспекторам дорожной безопасности вручили мотоциклы Хонда - Sputnik Ўзбекистон
В Самарканде инспекторам дорожной безопасности вручили мотоциклы Хонда

Сўнгги йилларда Самарқанд шаҳрида автотранспорт воситалари анча кўпайгани сабаб баъзи кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда. Бу эса ўз навбатида махсус операцияни бажараётган хизмат автомашиналарининг ҳаракатланишига маълум қийинчиликлар туғдирмоқда.

Ушбу муаммоларни инобатга олган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Самарқанд шаҳри йўл-патруль хизмати ходимларига Японияда ишлаб чиқарилган ва махсус жиҳозланган мотоциклларни тақдим этди.

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Файзулла Қувондиқов бошчилигида бўлиб ўтган намойиш семинари иштирокчилари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига топширилган мотоциклларнинг техник имкониятлари билан танишиб чиқди.

Янгиликлар лентаси
0