03:37 06 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
473 0 0

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шуманай тумани ИИБ катта эксперти, катта лейтенант Р.Узакбергенов энг яхши эксперт-криминалист деб топилди

TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Республика ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика хизмати ходимлари ўртасида мусобақа ўтказилди. Ходимлар касбий, жисмоний, жанговор тайёргарликлари билан куч синашдилар, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Икки кун давомида ўтказилган беллашувда "Энг намунали эксперт-криминалистика жамоаси" номинацияси бўйича барча натижаларда юқори кўрсаткичларни қўлга киритган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жамоаси 1-ўринга сазовор бўлди.

Шунингдек, 2-ўрин Сурхондарё, 3-ўрин эса Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармалари жамоаларига насиб этди.

Синов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шуманай тумани ИИБ катта эксперти, катта лейтенант Р.Узакбергенов "Энг яхши эксперт-криминалистика ходими" номинациясида 1-ўринга лойиқ топилди.

Қарши шаҳар (Қашқадарё вилояти) ИИБ эксперти, лейтенант И.Тошназаров 2-ўринни, Бухоро шаҳар ИИБ эксперти, катта лейтенант М.Тагаев 3-ўринни эгаллади.

Ўзбекистонда ўтказилган Энг яхши эксперт-криминалист ходимлар танлови
ИИВ матбуот-хизмати
Ўзбекистонда ўтказилган "Энг яхши эксперт-криминалист ходимлар" танлови

Ғолибларга Вазирликнинг диплом ва совғаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник А.Бобохонов тантанали равишда топширди.

Асосий мавзулар