Самарқанддаги иккинчи трамвай йўли 1 сентябрда ишга туширилади

Oбуна бўлиш
Трамвай йўли 5 кмни ташкил этиб, темир йўл вокзалидан Сиёб бозоригача давом этади.

ТОШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Самарқанд шаҳрида иккинчи трамвай йўли 1 сентябрда топширилади, деб хабар қилди STV телекомпанияси.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанддаги биринчи трамвай йўли фойдаланишга топширилгач иккинчи трамвай йўли қурилиши бошлаб юборилган эди.

Самарқанддаги трамвай - Sputnik Ўзбекистон
Интернет фойдаланувчилари: ўнинчи Дамасни пачақ қилган трамвай дастидан "дод"

Иккинчи трамвай йўли темир йўл вокзалидан то Сиёб бозоригача — жами 5 кмни ташкил этади.

Ҳозирги вақтда вокзал олдидаги трамвай депо ҳудуди қазиб ташланган. Бу ерда трамвай йўли учун электр тармоқлар ўтказилади.

Иккинчи трамвай йўлида 8 та трамвай қатнови йўлга қўйилади. Бекатлар ва светофорлар сони ҳали маълум эмас.

Лойиҳанинг кейинги босқичида жами 23,4 км узунликдаги трамвай йўлини қуриш кўзда тутилган. Биринчи навбатда темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Кимёгар шаҳарчасигача трамвай йўли қурилади. Шундан сўнг, темир йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгар шаҳарчасига трамвай йўли ишга туришиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрел куни биринчи йўловчилар қаторида Самарқанд трамвайидан фойдаланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0