Мирзиёев темир йўлчиларни касб байрамлари билан табриклади

© ИА "Жахон"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти ўз касбига садоқатли ва фидойи юртдошларнинг сидқидилдан қилаётган самарали меҳнати, билим ва тажрибаси туфайли темир йўл тармоғи халқ ўртасида ҳақли равишда обрў-эътибор, ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлаётганини эътироф этган

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти жамоасига табрик йўллади, деб хабар қилди "Ўзбекистон 24" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан август ойининг биринчи якшанбаси "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни" деб эълон қилинган эди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев янги байрамни жорий этди
"Аввало, сиз, азизларни — "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти тизимида меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, барча ходимларни юртимиз ҳаётида илк бор нишонланаётган қутлуғ сана — Темирйўлчилар куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман. Ватанимиз равнақи ва фаровонлиги йўлида қўшаётган муносиб ҳиссангиз учун самимий миннатдорлик билдираман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, эзгу ишларингизда янги-янги муваффақиятлар, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик ва файзу барака тилайман", — деган ўз табригида Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти ўз касбига садоқатли ва фидойи юртдошларнинг сидқидилдан қилаётган самарали меҳнати, билим ва тажрибаси туфайли темир йўл тармоғи халқ ўртасида ҳақли равишда обрў-эътибор, ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлаётганини эътироф этиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0