Энг катта палов, "Тандир-шоу" ва модалар намойиши: Тошкентда "Ўзбегим" фестивали ўтказилади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишТомошабинлар
Томошабинлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айнан шу фестивалда дунё бўйича энг катта палов тайёрланиши кутиляпти

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. 8 сентябр куни Тошкент шаҳри Сайилгоҳ кўчасида "Ўзбегим" анъанавий маданият фестивали ўтказилади, деб хабар қилинди Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси расмий сайтида.

В Узбекистане приготовят самый большой плов в мире - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда улкан палов тайёрлаб Гиннеснинг рекордлар китобига киришмоқчи
Хабарда таъкидланишича, фестивалда дунёдаги энг катта палов тайёрланади.

Фестивал дастуридан амалий санъат бўйича мастер-класслар, дарбозлар ва халқона тадбирлар, гастрономик ярмарка, "Тандир-шоу", модалар намойиши ўтказилиши ҳамда ўзбек эстрада юлдузлари иштирокида концертлар уюштирилиши кутилмоқда.

Шунингдек, "O‘zbegim" бренди маҳсулотлари сотиладиган сувенирлар дўкони ҳам фаолият юритиши қўшимча қилинган.

Туризм қўмитаси туристик компанияларга ушбу тадбирни чет эллик меҳмонлар учун яратилган дастурга киритишни тавсия этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0