08:03 24 Апрел 2018
Эфир
Подследственный в СИЗО Матросская тишина

Ўзбекистон омбудсмани турмалардаги қийноқларнинг олдини олиш механизмини яратади

© Sputnik / Андрей Стенин
Янгиликлар
Ҳавола олиш
61820

Омбудсман мазкур соҳада мавжуд тажрибани умумлаштириш, хорижий мамлакатлар амалиётини кенг ва ҳар томонлама ўрганишни ҳам режалаштирган

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Омбудсман қийноқларни олдини олиш бўйича миллий превентив механизмни шакллантиришга киришди, деб хабар қилди Омбудсман матбуот-хизмати.

Мазкур механизм қуйидагиларни назарда тутади:

- Жазони ўташ, қамоқда сақлаш муассасалари ва махсус қабулхоналарда қонунчилик билан кафолатланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланганлигини ўрганиш бўйича мониторинг ишларини ташкиллаштириш;

— Ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг қийноқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатларининг махсус тартиби;

— Омбудсманнинг ушбу йўналиш бўйича парламент назоратининг бошқа субъектлари, фуқаролик жамияти институтлари ва ОАВ билан ҳамкорлиги, шунингдек бошқа чора-тадбирлар.

Омбудсман мазкур соҳада мавжуд тажрибани умумлаштириш, хорижий мамлакатлар амалиётини кенг ва ҳар томонлама ўрганишни ҳам режалаштирган.

Хабарда шунингдек, ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар Омбудсманга ёзма (хат ва телеграммалар) шаклда чекланмаган миқдорда мурожаат йўллаши мумкинлиги таъкидланган.

Жазони ўташ, қамоқда сақлаш муассасалари ва махсус қабулхоналар Омбудсманга ушлаб турилган, қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум қилинган шахслар мурожаатларини муҳрланган ҳолатда 24 соатдан кечиктирмасдан жўнатади.

Телеграммалар шу заҳотиёқ жўнатилиши белгиланган. Омбудсман жавоби жазони ўташ муассасалари томонидан кўрилишига йўл қўйилмайди ва олинган заҳоти мурожаат эгасига топширилади.

Қийноқларни олдини олиш бўйича миллий превентив механизмнинг шакллантирилиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан оператив-қидирув фаолиятини ва жазони ўташга оид вазифаларни амалга оширишда инсон ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши ҳолатларини олдини олишга, миллий қонунчиликни халқаро ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан мувофиқлаштиришга хизмат қилади, дейилган хабарда.

Асосий мавзулар