12:36 17 Феврал 2020
Эфир
  • RUB148.77
  • EUR10438.70
  • USD9539.16
Янгиликлар
Ҳавола олиш
68301

Тадбиркорлар ушбу тиббий муассасаларни бир шарт билан харид қилишлари мумкин: муассаса 10 йил давомида ўз фаолияти турини ўзгартирмаслиги керак

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида давлат активларини ёппасига хусусийлаштириш ишлари бошланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ўзбекистон президенти Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликларининг самарасиз фаолият кўрсатаётган тиббий ташкилотлар активларини тадбиркорларга сотиш тўғрисидаги таклифини маъқуллаган. Ҳукумат фикрига кўра, бу хусусий тиббий хизматлар соҳасини янада ривожлантириш учун яхши омил бўлиб хизмат қилади.

Давлат активлари хусусийлаштириш шарти билан сотиладиган тиббий муассасалар рўйхатидан 48 та турли объектлар ўрин олган.

Сотилаётган объектларнинг 90%и — бу давлат стоматология пликлиникаларидир.

Ушбу объектларни харид қилаётган тадбиркорлар фаолият турини 10 йил давомида сақлаб қолиш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.

Асосий мавзулар