Тошкентда икки қоп марихуанани сотишга шайланган ёшлар қўлга олинди

© Sputnik / Олег Ласточкин / Медиабанкка ўтишИзъятие марихуаны
Изъятие марихуаны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Деновлик шахс ИИБ тезкор ходимлари томонидан 2 килограммдан зиёд марихуанани қадоқлаб сотаётган вақтда қўлга олинган

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Жорий йилнинг 3 октябрига ўтар кечаси Олмалиқ шаҳрида яшовчи уч нафар (19, 25, 27 ёшдаги) шахс 2 та қопга жойланган, 30 килограмм 773 гр. марихуана билан қўлга тушди, деб хабар берган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармаси.

Изъятие марихуаны - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда 21 кило марихуана сотган "боғбон" қўлга олинди
Хабарда айтилишича, ёшлар гиёҳванд моддани ВАЗ-2109 русумли автомашина ичига ортиб кетаётган бўлган.

Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати шунингдек, Сурхондарё вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан марихуанани гугурт қутиларга қадоқлаб сотаётган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берган.

"Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бошқармасидан олинган маълумотга кўра, жорий йилнинг 1 октябрь куни, Сурхондарё вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан Денов туманида яшовчи муқаддам судланган 49 ёшли шахс марихуана гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланган", — дейилади хабарда.

Эркакнинг уйидан гугурт қутиларига ҳамда қоғоз парчаларига қадоқланган жами 2 кг. 77 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Янгиликлар лентаси
0