02:33 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Города мира. Нью-Йорк

Техник муаммо: Green Card лотереяси учун рўйхатга олиш янгитдан амалга оширилмоқда

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Янгиликлар
Ҳавола олиш
59710

2017 йил 18 октябрга қадар ариза берган иштирокчи ўз аризалари кўриб чиқилиши учун уларни қайтадан топшириши лозим

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Техник сабабларга кўра, DV-2019 (Грин карта) учун қайтадан рўйхатдан ўтиш бошланмоқда, деб хабар берди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси сайти.

2017 йил 18 октябрга қадар ариза берган иштирокчи ўз аризалари кўриб чиқилиши учун уларни қайтадан топшириши лозим.

"Бу борадаги ноқулайлик учун иштирокчилардан узр сўраймиз. Ҳаққонийликни таъминлаш ва барча манфаатдор томонлар учун жараённинг яхлитлигини ҳимоя қилиш мақсадида биз бу йилги (DV-2019) ариза топшириш жараёнини қайтадан бошлашимиз шарт" — қайд этилади элчихона хабарида.

Элчихона хабарига кўра, техник муаммога қандайдир ташқи аралашув ё хакерлик ҳужуми сабаб бўлмаган. "Техник муаммо" шуки, ариза топширган иштирокчи ўзи туғилган мамлакатдан бошқа мамлакатни танлаб, ўзи мувофиқ келадиган мамлакатни ҳисобга олмаган, дея изоҳ берилган хабарда. 

Таъкидланишича, DV-2019 учун электрон ариза топшириш даври 2017 йил 18 октябрь, сешанба кундуз соат 11:00 да бошланиб, 2017 йил 22 ноябрь, чоршанба кундуз соат 11:00 да тугайди.

Ариза топширувчилар электрон ариза шаклига рўйхатдан ўтиш даврида расмий вебсайт, яъни dvlottery.state.gov да киришлари мумкин.

Мувофиқлик борасидаги бошқа барча талаблар ўзгаришсиз қолган.

2019 йил дастури учун аризаларни танлаб олиш 2018 йил 15 майдан бошланади.

Асосий мавзулар