21:35 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Абитуриент

2018 йилдан олийгоҳларга имтиҳонлар 15 кун давомида ўтказилади

Sputnik / Павел Лисицын
Янгиликлар
Ҳавола олиш
106550

2018/2019 ўқув йилида тест жараёни 15 кун давомида ўтказилади ва унинг жавоблари имтиҳоннинг эртасига чиқади

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. 2018-йилда давлат тест синовларининг жавоблари эртаси куни эълон қилинади, деб хабар қилди Uz24 нашри Давлат тест маркази директори Мажид Каримовга таяниб.

"Тест синовлари шаффоф ва ҳаққоний ўтишини таъминлаш мақсадида ушбу тизимни такомиллаштириш ҳамда абитуриентлар, ота-оналарга енгилликлар туғдириш мақсадида мавжуд тизимни ислоҳ қилиш талаб этилди.

Бу бўйича ҳозирда катта ишлар олиб бориляпти. Яъни янги 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, тест жараёнини бир кунда эмас, 15 кун давомида ўтказиш, тест материалларини абитуриентларнинг ўзига бериш, натижасини эса имтиҳоннинг эртасига эълон қилиш вазифалари қўйилган.

Шунингдек, тест жараёнини катта павильон, спорт мажмуаларида ўтказиш, ошкораликни таъминлаш учун видеокузатув ҳамда онлайн трансляцияларни ташкил қилиш вазифалари ҳам қўйилган", — деб айтган ДТМ раҳбари.

Асосий мавзулар