03:18 22 Май 2018
Эфир
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев ички ишлар органларини тозалаш бўйича топшириқ берди

AP Photo / Anvar Ilyasov
Янгиликлар
Ҳавола олиш
233151

Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабабчи бўлаётган ходимлардан тозалаш масаласи доимо долзарб вазифа эканлиги таъкидланди

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида хизмат интизоми ва қонунчиликни кучайтириш, ички ишлар идоралари таркибига адашиб кириб қолган, масъулиятни тўла англамасдан, фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабабчи бўлаётган ходимлардан тозалаш масаласи доимо долзарб вазифадир, таъкидланди йиғилишда.

Шу нуқтаи назардан, ички ишлар органларининг кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Мажлисда шунингдек, раҳбарлар маънавияти масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳақиқий раҳбар, ҳақиқий етакчи одамларнинг бардошини синаш учун эмас, балки уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш, оғирини енгил қилиш учун раҳбар этиб тайинланади. Барча бўғиндаги раҳбарлар — у вазир ёки ҳоким бўладими, идора ёки ташкилот бошлиғи бўладими, ўзининг одоб-ахлоқи ва маданияти билан ҳаммага ўрнак ва намуна бўлиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Асосий мавзулар