Тошкент аэропортига Қобулдан биринчи рейс келиб қўнди

© SputnikВ ташкентском международном аэропорту имени Ислама Каримова приземлился самолет первого рейса Кабул-Ташкент
В ташкентском международном аэропорту имени Ислама Каримова приземлился самолет первого рейса Кабул-Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси "Қобул - Тошкент" йўналиши бўйича биринчи рейсни амалга оширди. Агар илгарилари Афғонистонлик йўловчилар Тошкентга Истанбул ва Дубай орқали учиб, йўлга 17-32 соат вақт сарфлаган бўлсалар, эндиликда Қобулдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейс орқали 1,5 соатда етиш мумкин

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Афғонистондан биринчи борт келиб қўнди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Рейс Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси томонидан бажарилди. Шу тариқа икки давлат ўртасидаги авиапарвозларга асос солинди.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида самолётлар парвози йўлга қўйилади
Таъкидлаш лозимки, агар илгарилари Афғонистонлик йўловчилар Тошкентга Истанбул ва Дубай орқали учиб, йўлга 17-32 соат вақт сарфлаган бўлсалар, эндиликда Қобулдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейс орқали 1,5 соатда етиш мумкин.

"Бизнинг авиакомпаниямиз икки пойтахт ўртасида авиапарвозларни очган биринчи хусусий тижорат авиакомпанияси бўлганлигидан фахрланамиз. Таъкидлаб ўтмоқчиманки, Kam Air — Афғонистоннинг ривожланиб келаётган авиакомпанияси бўлиб, унда юқори малакали профессионаллар фаолият юритади. Биз ишончли ва техник жиҳатдан таъминланган авиакомпания бўлмиш "Ўзбекистон ҳаво йўллари" билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз", — деб айтган ўз нутқи давомида компания асосчиси ва раҳбари Замари Камгар.

Қобул-Тошкент рейси бўйича мунтазам парвозлар 8 декабр санасидан йўлга қўйилади. Ушбу йўналишда самолётлар чоршанба ва якшанба кунлари парвозларни амалга оширадилар. Яқин вақтда ўзбек авиалиниялари ҳам бу маршрут бўйича рейсларни йўлга қўйишни режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0