22:06 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Озеро Иссык-Куль

"Худо берган жой": ўзбекистонликлар Иссиқ-Кўлга поездда боришлари мумкин бўлади

© Sputnik / Владислав Ушаков
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Жээнбековнинг Ўзбекистонга ташрифи (11)
79640

Ўзбекистон фуқаролари қўшни Қирғизистондаги Иссиқ-Кўлда дам олиш имконига эга бўлишди. Икки давлат раҳбарлари ўтказган музокаралар давомида Иссиқ-Кўлгача темирйўл қатновини йўлга қўйишга келишилди

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Иссиқ-Кўл — ноёб кўл, ўзбекистонликлар узоқларга эмас, мана шу қўшни давлатдаги ажойиб дам олиш масканида ҳордиқ чиқаришлари учун темир йўл қатновини йўлга қўйишга келишдик, деди журналистлар билан учрашувда чоршанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

"Одамларимиз у ерга рейслар ташкил қилишимизни анчадан буён кутишаётган эди. Бугун Сооронбай Жээнбеков билан ўтказган музокараларимиз давомида Иссиқ-Кўлгача темирйўл қатновини ташкил қилишга келишдик. Қўшниларимизда мана шундай Худо берган жой бор бўлганида, одамларимизга узоқларга боришдан не ҳожат", — деди Ўзбекистон президенти.

Мирзиёев ўз нутқи давомида, шунингдек, бугунги музокаралар давомида икки мамлакат ўртасида автобуслар қатнови йўлга қўйилиши, Тошкент-Бишкек авиарейсидан ташқари, Тошкент-Ўш янги авиарейсини ташкил қилиш ҳақида ҳам келишувлар бўлганини маълум қилди.

Илгарироқ, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлидаги улкан хизматлари учун Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг "Данакер" ордени билан мукофотлангани ҳақида хабар берган эдик. Юксак давлат мукофотларидан бўлган ушбу орден халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга, миллатлараро тотувликни асраш, илм-фанни ривожлантириш, миллий маданиятларни яқинлаштириш ва бойитишга катта ҳисса қўшган инсонларга берилади.

Мавзу:
Жээнбековнинг Ўзбекистонга ташрифи (11)

Асосий мавзулар