Самарқанд вилоятида номусга тегиш камайди, қотиллик ошди

© AP Photo / Mikhail MetzelУзбекские милиционеры
Узбекские милиционеры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳри ва Самарқанд, Паст Дарғом, Нарпай, Тойлоқ, Оқдарё, Ургут ва Қўшработ туманларида қотиллик жиноятлари ортганлиги жиддий танқид қилинди

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Самарқанд вилояти ҳокимлигида ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш республика комиссияси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Один из широко распространенных способов самоубийства – прыжок с высоты - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятида йил бошидан 359 киши ўз жонига қасд қилишга уринган
Йиғилишда мамлакат Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Қайд этилишича, вилоятда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан унча оғир бўлмаган жиноятлар 7,9 %, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар 2,7 %, босқинчилик 18,5 %, номусга тегиш 16,4 % ва безорилик 20,8 %га камайган. Шунингдек, аёллар, ёшлар ва муқаддам судланганлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг камайиши кузатилган.

Аммо Булунғур, Қўшработ, Оқдарё, Пахтачи, Паст Дарғом ва Жомбой туманларида бу каби жиноятлар сезиларли равишда ошган. Вилоят бўйича оғир ва ўта оғир жиноятлар 31,5, ўғирлик 10,1, фирибгарлик 8,4, талончилик 50, транспорт воситасини олиб қочиш 17,4, гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар 7,8 фоизга кўпайган.

Хавфсиз ҳудуд посбонлари - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда «Хавфсиз ҳудуд посбонлари» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди
Йиғилишда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд, Паст Дарғом, Нарпай, Тойлоқ, Оқдарё, Ургут ва Қўшработ туманларида қотиллик жиноятлари ортганлиги жиддий танқид қилинди.

Шунингдек, вилоятда тезкор-қидирув бўйича чора-тадбирлар етарли даражада амалга оширилмаган. Содир этилган умумий жиноятларнинг 22,6, жиноят-қидирув йўналишидаги жиноятларнинг 32,6 %и фош этилмаган. Қидирув тадбирлари самарали ташкил этилмаганлиги сабабли ички ишлар органлари томонидан қидирувда бўлган шахсларнинг 34,9 %и ушланмаган.

Йиғилишда вилоят ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими бошқармалари бошлиқларининг ахборотлари тингланди ва иштирокчилар томонидан муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0