23:23 16 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
XIX Всемирный фестиваль молодежи и студентов

Ўзбекистонда чет элда меҳнат қилаётган ёшлар билан ишлайдиган ташкилот тузилди

Sputnik / Татьяна Милькович
Янгиликлар
Ҳавола олиш
49620

Ташкилот ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш билан шуғулланади

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистонда хорижий мамлакатларда ўқиётган ҳамда меҳнат қилаётган ёшлар билан ишлайдиган ташкилот тузилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келтирилган вазифалардан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги муассаса шаклидаги "Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси" нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказди, дейилган Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Муассаса шаклидаги "Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси" нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган ва хорижий мамлакатларда ўқиётган ҳамда меҳнат қилаётган ёшлар билан иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш ҳисобланади.

Асосий мавзулар