Ўзбекистонда энг криминоген ҳудуд қайси?

© AP PhotoПатрульная машина узбекской милиции
Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда чет элликлар томонидан содир этилган жиноятлар миқдори қанча, мамлакатдаги энг криминоген ҳудуд қайси?

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси бошлиғи, полковник Ш.Норгитов мамлакатда қайси жиноят турлари кўпроқ содир этилади ва энг криминоген ҳудуд ҳақидаги саволга жавоб берди.

Жиноятлар рейтингида ўғирлик етакчи

Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон
2017 йилнинг энг шов шувли ҳодиса ва жиноятлари
"Бугунги кунда мамлакатимизда жиноятчиликнинг барча турлари бўйича ижобий динамика (ўзгариш) кузатилмоқда. Мисол учун, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўғирликлар сони 4,3 % га, фирибгарлик ҳолатлари эса 1,2 % га камайди. Ушбу жиноятлар маълумотларининг умумий кўрсаткичи камайган бўлсада, уларнинг миқдори содир этилган жиноятларнинг умумий сонига нисбатан ҳали ҳам етарлича катта бўлиб қолмоқда, яъни 2017 йилнинг ўтган 11 ойлик даври мобайнида содир этилган жиноятларнинг умумий сонига нисбатан ўғирлик миқдори 17,5 %, фирибгарлик эса 13,1 % ни ташкил этади", — деди Норгитов.

Ўзбекистонда жиноятлар чет эл фуқаролари томонидан ҳам содир этиладими?

Полковник Ш.И.Норгитовга кўра, 2017 йилнинг 11 ойи давомида чет эл фуқаролари томонидан содир этилган 240 та жиноят қайд этилган.

Жиноятлар статистикасига кўра Ўзбекистондаги энг криминоген ҳудуд қайси?

Норгитов Ўзбекистон ҳудудларини мезонлар бўйича энг криминоген ёки энг тинч деб аташ холисона баҳолаш бўлмаслигини маълум қилди.

"Чунки ИИВнинг ваколатли бўлинмалари томонидан олиб борилган таҳлилий тадқиқотларга кўра, криминоген ёки осойишта ҳудуд 100 минг аҳолига содир этилган жиноятлар миқдори ҳисобидан белгиланади", — дея изоҳ берди полковник.

Янгиликлар лентаси
0