09:02 26 Апрел 2018
Эфир
Доска позора: фото пьяных авто-леди опубликованы на сайте ГУВД Ташкента

"Шармандалар тахтаси": ИИББ маст ҳолатда машина бошқараётган хонимлар суратини эълон қилди

© Фото: ГУВД Ташкента
Янгиликлар
Ҳавола олиш
8691150

Ўтган йилнинг декабр ойидан бошлаб, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ўзининг расмий сайтида маст ҳолатда машина бошқараётганда қўлга тушган ҳайдовчилар фотосуратларини эълон қилишни бошлади

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Тошкент милицияси маст ҳайдовчиларни ушлашда давом этмоқда. Жумладан, 2018 йилнинг 7 ва 8 январ кунлари йўл-патрул хизмати ходимлари 5,5 та йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқладилар.

Шулардан 40 нафари маст ҳолатда машина бошқарганлардир, деб хабар қилади ИИББ матбуот-хизмати.

Натижада, қоидабузарлар суратлари муассаса сайтидаги шармандалар тахтасида эълон қилинди.

Улар орасида илк маротаба аёллар ҳам киритилди. Булар: 1990 йилда туғилган Ал-Исави Зарима Хасановна, 1978 йилда туғилган Шарипова Саёхат Шоимовна, 1984 йилда туғилган Касимбекова Мариям Джумабаевна ва 1983 йилда туғилган Туляганова Назокат Шавкатовна.

ИИББ матбуот-хизмати хабарига кўра, 8 январ куни транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқарганлик бўйича — 22 та; светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаганлик бўйича — 24 та; ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш — 37 та; одам ташиши қоидаларини бузиш — 309 та; тезликни белгиланган меъёридан ошириш — 221 та; бўйсунмаслик — 7; хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик бўйича — 1063 та ҳолатлар қайд этилган.

Жами 65 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.

Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Ўтган йилнинг декабр ойидан бошлаб, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ўзининг расмий сайтида маст ҳолатда машина бошқараётганда қўлга тушган ҳайдовчилар фотосуратларини эълон қилишни бошлади. Ҳукумат шу тариқа йўл қоидаларини бузаётган ҳайдовчиларга қарши курашмоқчи.

Асосий мавзулар