00:59 19 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Военнослужащие армии Узбекистана.

Президент ҳарбийларнинг руҳий тайёргарлиги бўйича янги меъёрий ҳужжатлар кераклигини айтди

© ИА "Жахон"
Янгиликлар
Ҳавола олиш
13620

Ўзбекистон раҳбари ҳарбий хизматчилар ҳар томонлама соғлом ва чидамли бўлиши, ҳар қандай мураккаб жисмоний ва руҳий синовларга бардош бериши кераклигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида сўзлаган нутқида ҳарбийларининг руҳий тайёргарлиги бўйича янги меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш топшириғини берди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Президент ўз нутқи давомида ҳар бир офицер ва сержант эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, ўз фаолиятига танқидий баҳо бериши кераклигини, ўз-ўзига "Мен келгусида хизматни давом эттиришга муносибманми ёки йўқми?" деган саволга жавоб бериши шартлигини қайд этди.

Мирзиёевга кўра, жисмоний ва руҳий тайёргарлик ҳарбий хизматчилар учун хизмат фаолиятида, ҳарбий карьерасида ва умуман, турмуш тарзида ҳал қилувчи омиллардан бири бўлиши зарур.

"Ҳарбий хизматчиларнинг руҳий жиҳатдан чидамли бўлиши ҳақида гапирганда, кейинги пайтда дунёнинг турли минтақаларида содир бўлаётган қуролли тўқнашувларда кўзга ташланаётган бир ҳолатга эътиборингизни қаратмоқчиман. Яъни, жанговар ҳаракатлар давомида шахсий таркиб ўртасидаги йўқотишларнинг асосий қисми кучли руҳий таъсир ва зарбалар билан боғлиқ экани маълум бўлмоқда. Бундай руҳий жароҳатларни ҳатто тинч ҳаёт шароитида ҳам даволаш жуда мураккаб масаладир", — деди президент.

Шу муносабат билан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари барча тоифадаги ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлиги бўйича принципиал жиҳатдан янги меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш топшириғи берилди. Бу борада асосий эътиборни ҳарбий-амалий масалаларни ҳал этишга йўналтириш лозим. Ҳарбий хизматчилар ҳар томонлама соғлом ва чидамли бўлиши, ҳар қандай мураккаб жисмоний ва руҳий синовларга бардош бериши керак", қўшимча қилди Мирзиёев.

Асосий мавзулар