18:07 19 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Праздничная молитва в соборной мечети Хазрати Имам

Диний уламоларнинг ОАВларда чиқишлари кўпайтирилади

© muslim.uz
Янгиликлар
Ҳавола олиш
42620

Нотўғри оқим ва йўналишларга кириб кетувчи, тўғри йўлдан алданувчи фуқаролар асосан мигрантлар орасида содир бўлаётганлигини инобатга олиб, диний вакиллар билан биргаликда профилактик суҳбатларни узоқ муддат чет элга чиқиб келган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролар ўртасида ташкил қилиш лозимлиги таъкидланди

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ички ишлар вазирлигида диний масалалар билан бевосита шуғулланадиган мутасадди ташкилотлар масъулиятини янада кучайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Йиғилишда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи полковник Ў.Муродов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби А.Турсуновлар иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққан, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Юсупов ислом дини ниқоби остида қон тўкаётганлар, асл ислом дини моҳиятини тушунмаслигини, ислом дини ҳеч қачон терроризм ва экстремизмга йўл бермаслигини таъкидлади.

Ортиқов бу борада маҳалла, ички ишлар органлари ходимлари ва диний уламолар ҳамжиҳат бўлиши, бир ёқадан бош чиқариб ўз фаолиятини тўғри ташкил қилиш лозимлигини билдириб, диний экстремистик оқимлар аъзоси сифатида ички ишлар органларида махсус рўйхатдан чиқарилган фуқароларни келгусида қўллаб-қувватлаш, уларнинг нопок йўлларга кириб қолишини олдини олиш, турли бузғунчи кучлардан ҳимоя қилиш бўйича ишлар энди янги босқичга чиққанлигини, улар билан профилактик ишларни кучайтириш лозимлигини қайд этди.

Бундан ташқари, ҳозирда нотўғри оқим ва йўналишларга кириб кетувчи, тўғри йўлдан алданувчи фуқаролар асосан мигрантлар орасида содир бўлаётганлигини инобатга олиб, диний вакиллар билан биргаликда профилактик суҳбатларни узоқ муддат чет элга чиқиб келган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган фуқаролар ўртасида ташкил қилиш лозимлиги, фуқароларга асл ислом дини моҳиятини тушунтиришда диний уламоларнинг оммавий ахборот воситаларида чиқишларини кўпайтириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур томонидан йиғилиш иштирокчиларига Қуръони каримнинг баъзи оятлари тафсири тушунтирилиб, хусусан, террорчи ва экстремистик кучлар ислом дини ниқоби остида Қуръон оятларини бузиб талқин қилиш орқали, ўз манфаатлари йўлида фуқароларни бузуқ эътиқодга эргаштираётганликлари айтилди.

Шунингдек, "Ҳизбут-таҳрир" диний экстремистик ташкилот томонидан Қуръони каримнинг "Оли Имрон" сураси, 103-ояти нотўғри талқин қилиниб, фуқаролар томонидан оқимга эргашиш, жиноят содир этиш ҳолатлари содир бўлганлигини, аслида, оқим вакиллари билан ўтказилган суҳбатларда, уларга илмий ислом ақидаларини изоҳлаб, шарҳлар ва исботлар келтирилганида ўз ғоялари нотўғри эканлигини тушуниб етганликлари, илмий манбаларга асосланмаган ҳолда Қуръони карим оятларига тафсирлар берилганлиги таъкидланди.

Миссионерлик ва прозелитизм каби иллатларнинг тарқалиш сабаблари ҳам йиғилишда муҳокама қилиниб, келгусида бу турдаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва уларни олдини олиш ишларида дин масалалари бўйича мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган таклиф ва мулоҳазалар баён этилди.

Асосий мавзулар