15:51 15 Октябр 2018
Эфир
  • RUB122.73
  • EUR9427.06
  • USD8181.08
Социальная сеть Фейсбук

Facebook сиёсати ўзгаради: Цукерберг одамлар тармоқда камроқ ўтиришини хоҳлаяпти

© Sputnik / Наталья Селиверстова
Янгиликлар
Ҳавола олиш
22110

Шунингдек, компаниялар, брендлар ва ОАВлар томонидан қўйиладиган постлар сони эса қисқартирилади ва улар томонидан қўйиладиган постлар сони ҳам "одамлар орасида муҳим алоқаларни йўлга қўйишга ёрдам бериши" керак

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг сайт сиёсатида юз бериши кутилаётган ўзгаришлар ҳақида эълон қилди. Маълум бўлишича, ўзгаришлар одамлар ўртасида мулоқотни мустаҳкамлаш ва таниқлик фойдаланувчилар контентини камайтиришга қаратилган.

Facebook асосчиси М.Цукерберг
© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Цукербергнинг айтишича, у барча ўзгаришларни ижтимоий алоқалар фойдаси учун амалга оширмоқда. Эндиликда Фейсбук фойдаланувчиларига ўз дўстлари, оила аъзолари ва гуруҳлардан кўпроқ хабарга эга бўлиш имконияти тақдим этилади.

Шунингдек, компаниялар, брендлар ва ОАВлар томонидан қўйиладиган постлар сони эса қисқартирилади ва улар томонидан қўйиладиган постлар сони ҳам "одамлар орасида муҳим алоқаларни йўлга қўйишга ёрдам бериши" керак.

"Бу сингари ўзгаришларни киритар эканман, одамлар Facebookка камроқ вақт сарфлашларидан умид қиламан, шунингдек, сайтга кириш учун важлар сони ҳам камаяди. Аммо, менинг умидларим шундан иборатки, Facebookда ўтказаётган вақтингиз янада қимматли ва фойдали бўлади. Агар биз тўғри қарор қабул қилган бўлсак, ишончим комил, бу ҳамжамият учун ҳам самарали кечиб, истиқболда бизнесимизга фақат фойда келтиради", — деб хотима қилган Цукерберг.

Асосий мавзулар