06:44 21 Феврал 2018
Эфир
Движение автотранспорта в Узбекистане

"Avtotest Samarqand" ўз фаолиятини бошлади

© Flickr/ stefan_fotos
Янгиликлар
Ҳавола олиш
57520

Самарқанд шаҳрида профессионал ҳайдовчилар тайёрлайдиган "Avtotest Samarqand" ўз фаолиятини бошлади. Малака ошириш курсини ўтаган ҳайдовчилар "Avtotest Report" ўқув мажмуаси сертификатига эга бўлади

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Самарқанд шаҳрида "Avtotеst Samarqand" масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Avtotеst инновацион ўқув комплекси йўл ҳаракати қоидаларини ва автотранспорт воситаларини бошқаришни мукаммал биладиган ҳайдовчилар тайёрлашни мақсад қилган. Бу ерда малакали ўқитувчилар таълим ва ахборот технологияларининг сўнгги ютуқларига асосланган дастурларга мувофиқ сабоқ беришади.

Бунинг учун "Avtotеst 1.0", "Avtotеst 2.0", "Avtotеst 3.0" ўқув-услубий комплекси ҳамда мультимедиали ўқув-услубий мажмуаси ишлаб чиқилган.

Бир ҳафталик ўқув тингловчилари ўқитишнинг ўзига хос услублари — дебатлар, баҳс-мунозаралар, интерактив жамоавий ўйинлар, сифат назорати тизими машғулотларида қатнашади.

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари икки йилда бир марта мажбурий равишда малака оширишлари лозим. Малака ошириш курсини ўтаган ҳайдовчилар "Avtotest Report" ўқув мажмуаси сертификатига эга бўлади.

Асосий мавзулар