22:36 02 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Янгиликлар
Ҳавола олиш
94412

Америка Қўшма Штатлари Марказий Осиё бирлашаётгани ва минтақанинг умумий муаммоларини ҳал қилаётганидан хурсанд, деб қайд этган АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. АҚШ Марказий Осиёдаги мамлакатларнинг бирида "С5+1" форматидаги (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби) учрашув ўтказмоқчи. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Элис Уэллс баёнотига таянган ҳолда РИА Новости хабар берган.

Бундай форматдаги илк учрашув 2015 йил 1 ноябрда Самарқандда бўлиб ўтган.

"Ушбу формат конструктив ва самарали бўлиб қолмоқда. Аввалги маъмурият томонидан йўлга қўйилган бу формат АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан ҳам тўла қўллаб-қувватланмоқда. Давлат котибимиз Рекс Тиллерсон Нью-Йоркда ўз ҳамкасблари билан бу доирада учрашганди. Келгусида Марказий Осиёда шундай учрашув ўтказилади. Бу лойиҳани мустаҳкамлаш учун АҚШ Конгресси 15 миллион доллар маблағ ажратган", — деб таъкидлаган, деган Элис Уэллс телефон орқали ўтказилган брифинг давомида.

Унинг сўзларига кўра, Америка Қўшма Штатлари Марказий Осиё бирлашаётгани ва минтақанинг умумий муаммоларини ҳал қилаётганидан хурсанд.

Асосий мавзулар