02:53 25 Феврал 2018
Эфир
Более 50 человек погибли в загоревшемся автобусе в Казахстане

Ўзбекистонда Ақтўбе қурбонлари оилаларига ёрдам марафони ўтказилади

Комитет по ЧС МВД Казахстана
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Ақтобеда 52 киши қурбон бўлган автобус фожеаси (41)
1194 0 0

Марафон 22 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президент қабулхонаси олдидан старт олади ва Буюк Ипак йўли маршрути бўйича ўз ҳаракатини давом эттиради. Тушган маблағлар 52та оила ўртасида тенг тақсимланади

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. "Орзу ва ҳаёт" Халқаро хайрия жамоат фонди раҳбари Илҳомжон Қосимов Ақтўбе шаҳрида юз берган фожеа —  автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар оилаларига моддий ёрдам бериш мақсадида хайрия марафонини ўтказмоқда, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Марафон 2018 йил 18 январ куни юз берган даҳшатли ҳалокат — 52 нафар мигрантнинг автобус ичида ёниб ҳалок бўлганининг 3 кунидан сўнг ўтказилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январ куни Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида автобуснинг ёниши содир бўлди, ёнғин натижасида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган.

Қосимовнинг Спутник Ўзбекистон мухбирига хабар беришича, хайрия марафонига 22 январ куни 16.00да Тошкенда, Республика Президент қабулхонаси олдида старт берилади.

"Тўғри, ҳалок бўлганларнинг оилаларига давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилади, дейилди. Лекин жамоатчилик ёрдамининг ўрни бошқа. Бу билан биз ўзбекистоликлар бир тану-бир жон эканлигини, ўз юртдошининг дарду-қайғусига маҳалла-кўй, умуман халқ беэътибор эмаслигини кўрсатмоқчимиз", — деди Илҳомжон Қосимов."

Маълум қилинишича, нақд пул ҳолатида тушадиган хайр-эҳсонлар махсус қутиларда жамланиб борилади, қолаверса, фуқаролар маблағларни марафонга сафарбар этилган автомобилдаги акция қоғозларида ёзилган ҳисоб-рақамларига ўтказишлари мумкин бўлади. 

Таъкидланишича, марафон Тошкентдан бошланади ва Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм, Тўрткўлни босиб ўтиб, Бухорога қайтади ва у ердан Қарши, Шаҳрисабз, Олмалиқ билан Фарғона, Андижон ва охири Наманганга келиб, сарҳисоб қилинади.

"Орзу ва ҳаёт" раҳбарининг айтишича, тушадиган маблағлар Ақтўбе қурбонлари оилалари ўртасида тенг тақсимланади.

Мавзу:
Ақтобеда 52 киши қурбон бўлган автобус фожеаси (41)

Асосий мавзулар