14:01 10 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Строительство Кауфманского приюта

Кауфман уйлари Тошкент марказида қайта тикланмоқда

Sputnik
Янгиликлар
Ҳавола олиш
89810

Тошкент марказида Кауфман етимхонаси биноси қайта тикланмоқда. Қурилиш кетаётган жой темир девор билан ўралган. Спуник Ўзбекистон мухбири хабарига кўра, бино эски ҳолатида қайта тикланмоқда. Ўша машҳур Николай даври ғиштлари ҳам келтирилган ва улардан сайқал беришда фойдаланилмоқда

TOШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 1916 йили қурилган ва ўтган йил бузилган собиқ Кауфман етимхонаси биноси Тошкент шаҳри марказида, Амир Темур хиёбони яқинида қайта тикланмоқда. Бу ҳақда қурилиш жойида бўлган Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.

Строительство Кауфманского приюта
Sputnik
Строительство Кауфманского приюта

Шаҳар ҳокимлиги томонидан ваъда берилганидек, етимхона қайта "реставрация" қилинмоқда. Кауфман етимхонаси дастлабки ҳолатида қайта тикланади, деди ушбу жараёнда иштирок этаётган қурувчилардан бири. 

Строительство Кауфманского приюта
Sputnik
Строительство Кауфманского приюта

Қурилиш кетаётган жой темир девор билан ўралган. Аҳоли орасида энг кўп тилга олинган, машҳур Николай даври ғиштлари ҳам қурилиш майдонига келтирилган ва улардан сайқал беришда фойдаланилмоқда, деб хабар қилди мухбир.

Отточенные Николаевские кирпичи со старого здания Кауфманского приюта
Sputnik
Отточенные Николаевские кирпичи со старого здания Кауфманского приюта

Қурувчилардан бирининг сўзларига кўра, Кауфман етимхонаси музей кўринишида қайта тикланади.

Объект Наврўз байрами арафасида топширилиши кутилмоқда.

Теглар:
Амир Темур хиёбони, сквер, Кауфман уйлари, Тошкент

Асосий мавзулар