Ўзбекистон ғалаба билан қайтган футболчиларни қаҳрамонлардек кутиб олди

© Sputnik / /Рамиз БахтияровАвтомобилисты устроили кортеж, сопровождая автобус с футболистами
Автомобилисты устроили кортеж, сопровождая автобус с футболистами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Хитойдаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган ўзбек футболчиларига Президент совғаси - Малибу автомобиллари топширилди

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. 28 январь куни "Ўзбекистон" меҳмонхонасида Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси спортчиларни шарафлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди. 

Шу муносабат билан бу ерга Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчиларнинг ота-оналари, яқинлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари йиғилди.

Ўзбекистон футболчилари 1994 йил Хиросимада ўтган Осиё ўйинларида ва 2011 йил Эронда ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган эди.

Одилжон Хамрабеков - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон U23 терма жамоаси – Осиё Чемпиони
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков ОФК томонидан мусобақанинг энг фойдали футболчиси, деб топилди. Унга Тойота компанияси томонидан 20000 АҚШ доллари миқодорида мукофот пули берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионатида улкан ғалабага эришган ёш футболчиларга ўзининг самимий табригини йўллаб, уларнинг қўлга киритган натижасига қуйидагича таъриф берди:

"Сизлар қўлга киритган мислсиз бу ғалаба бутун халқимизга чексиз қувонч бағишлаб, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор кўрсатди. Бу улкан зафар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги миллионлаб ёшларни мардлик ва матонат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшади.

© Sputnik / /Рамиз БахтияровТысячи людей с флагами выстроились вдоль дороги, встречая чемпионов Азии
Тысячи людей с флагами выстроились вдоль дороги, встречая чемпионов Азии - Sputnik Ўзбекистон
Тысячи людей с флагами выстроились вдоль дороги, встречая чемпионов Азии

Эл-юртимиз сизлар каби мард ва жасур, фидойи ўғлонлари билан, юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари билан фахрланади".

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.

© Sputnik / /Рамиз БахтияровТысячи людей с флагами выстроились вдоль дороги, встречая чемпионов Азии
Тысячи людей с флагами выстроились вдоль дороги, встречая чемпионов Азии - Sputnik Ўзбекистон
Тысячи людей с флагами выстроились вдоль дороги, встречая чемпионов Азии

Шу куннинг ўзида чемпионларимизга Президентимиз совғаси — автомобиллари топширилди.

Янгиликлар лентаси
0