Ўзбекистон ўз сунъий йўлдошини ишга туширишни режалаштирмоқда

© Foto : Roscosmos/Alexander MisurkinПричаливание и стыковка корабля "Союз МС-07" к МКС
Причаливание и стыковка корабля Союз МС-07 к МКС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Махсус гуруҳ йўлдошли алоқа миллий тармоғини яратиш, космонавтика ютуқларини татбиқ этиш, потенциал хорижий ҳамкорни давлат-хусусий шерикчилик шартларида жалб этган ҳолда космик ва йўлдошли технологиялар соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича аниқ таклифларни тайёрлайди

ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik.  Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги фармойиши эълон қилинди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари миллий базасига киритилган.

Халқаро космик станция - Sputnik Ўзбекистон
Россия космик лазер синовини ўтказади
Хабарга кўра, тармоқни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш учун ҳужжат билан махсус Ишчи комиссия тузилди. Уни Бош вазир ўринбосари С. Холмуродов бошқаради.

Гуруҳ космик фаолият иқтисодий ўсишнинг локомотивларидан бирига, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишнинг қўшимча омилига айланган космик тармоқда ривожланишга эришган мамлакатларнинг тажрибасини ўрганади;

космик ва йўлдошли технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий параметрларини комплекс таҳлил қилади, мазкур технологиялар, унга боғлиқ бўлган асбоб-ускуна ва дастурий маҳсулотларнинг инфратузилмаси ва хусусиятларини ўрганади;
ўрганиш натижалари асосида космик ва комплекс технологияларни жорий этиш, шу жумладан космик ва йўлдошли тадқиқотлар соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш, космик тармоқни бошқаришнинг яхлит тизимини яратишнинг асосланган концепциясини ишлаб чиқади;

Коинотни ўрганишга мослашган радио телескоп - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон биргаликда космосдан ҳаёт қидиришади
йўлдошли алоқа миллий тармоғини яратиш, космонавтика ютуқларини татбиқ этиш, потенциал хорижий ҳамкорни давлат-хусусий шерикчилик шартларида жалб этган ҳолда космик ва йўлдошли технологиялар соҳасида кадрларни тайёрлаш бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва молиявий маблағларни космик ва йўлдошли технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг жалб этишни таъминлайди;

халқаро ва хорижий молия институти-донорлар билан космик ва йўлдошли технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболларига тегишли масалаларни муҳокама қилади ва келишиб олади.

Натижалар бўйича 2 ойлик муддатда президент девонига аниқ таклифлар билан таҳлилий маълумотномани, шунингдек қўйилган вазифаларни амалий рўёбга чиқаришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритадилар.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 12.02.2018 йилдан кучга кирди.

Янгиликлар лентаси
0