05:44 20 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Узбекские милиционеры

Мирзиёев қарори билан ИИВ тизимига янги лавозимлар киритилди

AP Photo / Mikhail Metzel
Янгиликлар
Ҳавола олиш
62603

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосарига Тошкент шаҳрининг барча ички ишлар органлари фаолиятини, шу жумладан, бириктирилган куч ва воситаларни мувофиқлаштириш ҳуқуқи берилди

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Ички ишлар вазирлигида янги лавозимлар жорий этилди. Бу ҳақда 14 феврал куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарорида айтиб ўтилган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Бош бошқарма) бошлиғи, унга жамоат тартибини самарали сақлашни, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг барча ички ишлар органлари фаолиятини, шу жумладан, бириктирилган куч ва воситаларни мувофиқлаштириш ҳуқуқи берилган.

Шунингдек, Бош бошқарма бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари — профилактика инспекторларининг, энг аввало, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги самарали фаолиятини ташкил этиш, ушбу йўналишда барча соҳавий хизматларнинг ўзаро мувофиқлашган ҳамкорлигини таъминлаш учун жавобгар этиб белгиланган.

"Мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси — жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида катта амалий иш тажрибасига ҳамда ушбу органлар тизимида обрў ва ҳурматга эга бўлган ички ишлар органларининг пенсионерлари орасидан жамоатчилик асосида жамланади ва унга тўланаётган пенсиясининг 30 фоизи миқдорида бюджет маблағлари ҳисобидан ойлик устама ҳақ белгиланади", — дейилади қарор матнида.

Асосий мавзулар