13:27 22 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Инспекторам профилактики вручены ключи от квартир и машин

Тошкентдаги профилактика инспекторларига шахсларни ўрганиш вазифаси юклатилди

Sputnik / Дилшода Рахматова
Янгиликлар
Ҳавола олиш
312 0 0

Тошкент ички ишлар органлари профилактика инспекторлари зиммасига янги вазифалар юкланди

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Тошкентдаги профилактика инспекторлари бириктирилган ҳудуддаги шахсларни ўрганадилар, дейилади Ҳукумат порталида эълон қилинган Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган янги Қарорда.

Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳри ички ишлар органлари профилактика инспекторлари зиммасига, қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифалар билан бир қаторда, янги вазифалар юклатилиши назарда тутилган.

Хусусан, профилактика инспекторлари эндиликда бириктирилган ҳудудда истиқомат қилувчи шахсларни ўрганиш ва келгусида уларнинг ҳар бирига ғайриижтимоий ёки бошқа ҳуқуққа хилоф хулқ-атвор эҳтимоли нуқтаи назаридан индивидуал ташхис қўйиш ҳамда профилактик аҳамиятга эга таъсирчан чораларни кўриш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шунингдек, маҳаллада криминоген вазиятни яхшилашнинг энг муҳим омили сифатида бириктирилган ҳудудда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ва аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга йўналтирилган чораларни амалга оширадилар.

Асосий мавзулар