Бугун жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти таништирилади

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилиш Ўзбекистон Миллий академик драма театрида соат учда бошланиши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилишига бағишланган анжуман бўлиб ўтади, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

"Тадбирда спорт жамоатчилигига янги вазирликнинг раҳбарияти таништирилади, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳам белгилаб олинади", — дейилади хабарда.

Йиғилиш Ўзбекистон Миллий академик драма театрида соат 15:00 да бошланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0