04:07 19 Июн 2018
Эфир
  • RUB126.72
  • USD7909.37
  • EUR9306.16
МИД Узбекистана

Ўзбекистон ТИВ сайтида тожик тилида янгиликлар бўлими ишга туширилди

CC BY-SA 2.0 / t_y_l / P9070968
Янгиликлар
Ҳавола олиш
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)
11110

Эндиликда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи тожик фуқаролари Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида юз бераётган сўнгги янгиликлардан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтида ўз она тилида ўқиб, баҳраманд бўлишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг расмий веб-сайтида тожик тилида ёритилиб бориладиган янгиликлар бўлимини ташкил қилди.

Янгиликлар бўлимидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи, шунингдек, ўзбек-тожик чегарасида очилган янги назорат-ўтказув пунктлари ҳақида ҳамда Ўзбекистон-Тожикистон ўртасида очилган янги тарих саҳифасига оид хабарлар ва таҳлилий мақолалар жой эгаллаган.

Шу вақтгача, Ўзбекистон Ташқи ишлар муассасаси веб-сайтида янгиликлар ва баёнотлар, шунингдек бошқа материаллар ўзбек(лотин), рус ва инглиз тилларида чоп этилар эди.

"2018-йилнинг 9-март куни ТИВ веб-сайтининг бош саҳифасида янги бўлим ишга туширилди. Ушбу бўлим тожик тилидаги ўқувчиларга ўз она тилларида Ўзбекистондаги асосий сиёсий воқеалар билан танишиш имконини беради. Мазкур бўлим 1924-йилдан буён чоп этилаётган "Овози тожик" («Овози тоҷик») — Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Ҳукумати газетасининг фаол кўмагида ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи тўғрисидаги янгилик дастлабки маълумотлардан бири сифатида ушбу бўлимга жойлаштирилди", — дейилади ТИВ хабарида.

Бўлимда жойлаштирилган энг сўнгги материаллардан бири "Ташриф самарали бўлди" дея номланади. Мақолада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9-10 март кунлари Тожикистонга давлат ташрифи билан бўлгани ҳамда ушбу ташриф асносида икки давлат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича муҳим келишувларга эришилгани, хусусан, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича ҳам амалий қадамлар ташлангани ҳақида сўзланган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари ўтказган музокаралар якунига кўра 27та муҳим ҳужат имзоланиб, улар орасида энг муҳими — бу икки мамлакат ўртасида 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий этилгани бўлди.

Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи (25)

Асосий мавзулар