19:57 14 Декабр 2018
Эфир
  • RUB125.22
  • EUR9456.46
  • USD8312.64
В информационном центре Центральной избирательной комиссии РФ

Ўзбекистонлик кузатувчилар Россиядаги президент сайловига таклиф этилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков
Янгиликлар
Ҳавола олиш
160 0 0

Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатасининг депутатлари, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари киради

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация 2018-йил 18-март куни Россия Федерацияси президенти сайловида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон делегациясига Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатасининг депутатлари, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг ўринбосарлари киради.

Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов делегациянинг бошқа аъзолари билан бирга МДҲ ва ШҲТ кузатувчилари миссиялари таркибида сайловда иштирок этади.

Асосий мавзулар