ДХХ, тўйлар ва солиқ: Олий Мажлис сенати 14 ялпи мажлисни чақирмоқда

© senat.uzПленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенаторлар тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги масалани ва саккизта қонун ҳужжатини кўриб чиқадилар

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Олий Мажлис Сенати Кенгаши ўн тўртинчи ялпи мажлисни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот-хизмати.

Жених и невеста на бракосочетании - Sputnik Ўзбекистон
Сенат қарори лойиҳаси: "ота кўрди", "куёв чақирди" каби тадбирлар ман этилади
Кўриб чиқиладиган қонунлар рўйхати қуйидагича:

"Давлат мукофотлари тўғрисида" (янги таҳрири);

"Жамоатчилик назорати тўғрисида";

"Давлат харидлари тўғрисида";

"Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида";

"Ўрмон тўғрисида" (янги таҳрири);

"Ўзбекистон Республикаси уй-жой-коммунал хизмати соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида";

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Парламент, сенатор ёки депутат сўровига жавоб бермаган мансабдорлар жарима тўлайди
"Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида";

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида", улар орасида Солиқ кодексига тузатишлар ҳам бор.

Бундан ташқари, сенаторлар халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги бир қанча қонунларни кўриб чиқадилар.

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (омбудсман) 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, адлия вазирининг 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитадилар ҳамда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар.

Янгиликлар лентаси
0