Собиқ прокурор ёрдамчиси Мирзаев ва унинг оиласидан жабр кўрганлар қидирилмоқда

© Nuz.uzСегодня работники прокуратуры впервые отмечают свой праздник
Сегодня работники прокуратуры впервые отмечают свой праздник - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ ёрдамчиси Мирзаевдан жабр кўрганлар Республика Бош прокуратурасига мурожаат қилишлари сўралмоқда

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаевдан жабр кўрган фуқароларни қидирмоқда, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура Тошкент вилоятининг икки собиқ прокурори ушланганини маълум қилди
"Бош прокуратура томонидан Р.Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Х.Мирзаева, ўғли А.М.Мирзаев иштирокида жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, агар Сиз кўрсатилган шахслар томонидан содир этилган пора олиш, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ёки бошқа жиноий қилмишлар оқибатида жабрланувчи ёки гувоҳ бўлган бўлсангиз, Бош прокуратурага ариза билан мурожаат қилишингиз ёки 233-63-33, 236-00-76 телефон рақамлари орқали хабар беришингиз мумкин", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал  Ўзбекистон собиқ бош прокурори Р.Қодировга нисбатан Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва унинг оила аъзолари ушланганлиги тўғрисида хабар тарқатилган эди ва шундан сўнг Бош прокуратура Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаев ва унинг оила аъзолари ушланганлигига раддия берган эди.

Янгиликлар лентаси
0