Тошкент ёшлари "ProRun-Хашар" ташаббуси билан чиқмоқда

Oбуна бўлиш
Тошкентдаги - ProRun югуриш ва жисмоний тайёргарлик мактаби - "ProRun-Хашар" хайрия тадбирини ўтказмоқда. Тадбир ташкилотчилари ўз ташаббусларига "шаҳарни биргаликда тозалайлик" шиорини танлашган

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Тошкентдаги ProRun югуриш ва жисмоний тайёргарлик мактаби "ProRun-Хашар" ташаббуси билан чиқмоқда, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

"ProRun мактабидаги гуруҳ мана шу шанбада — плоггинг югуриш тадбирига чиқадилар" плоггинг!, — дейилади мактабнинг Фейсбукдаги саҳифасида.

Бу дегани, гуруҳ қўлига елимли қўлқоп кийиб ва пакет ушлаган ҳолда югуриб кўчада ўзлари кўрган барча мусор(чиқинди)ларни терадилар. "Биз "ProRun-Ҳашар" ўтказамиз!", — деб қўшимча қилган ташаббускор гуруҳ.

 

(маълумот учун: "плоггинг" сўзи шведча "plocka upp", яъни "термоқ" ва инглизча "jogging", яъни "секин югуриш" демакдир).

Ёшлар ўз ташаббусларини қуйидагича изоҳлаганлар:

"Биринчидан, биз югуришни яхши кўрамиз. Иккинчидан биз ўз шаҳримизни яхши кўрамиз, ва у тоза бўлишини хоҳлаймиз. Ва учинчидан, ораларимизда бу ишни шуноқ ҳам қилганлар бор, фақат улар бу иш "плоггинг" деб номланишини билмаган. Биз кўпинча ўз маршрутларимизда ёки тоғда, ариқ, дарё ёқасида мусор терганмиз. Энди югуриб шаҳарда ҳам терамиз".

Марафон в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Наврўз олди марафони бошланди
Постда айтилишича, Югуриш ва жисмоний тарбия мактаби ўқувчилари ўзлари учун бир нечта маршрутларни шакллантириб олишган ва улардан қувонч билан, тротуар ва газонлардаги мусорларни хушчақчақлик билан териб боришни режалаштирган.

Мактаб ўз акцияси ҳақида фото ва видео ҳисобот тайёрлашини ҳам маълум қилган.

"Мақтаниш учунмас, далил учун", — дейилади хабарда.

Гуруҳ барчани "ProRun-Ҳашар" акциясига қўшилишга чорлаган.

"Туманларингизда ҳам югургани чиқинг, ўткир нигоҳингиз ила мусорларни топиб, уни олинг ва — пакетга солинг! Фақат хавфсизлик чоралари ҳақида унутманг. Қалин елимли қўлқопни албатта кийинг! Кейин биз пакетларнинг ҳаммасини мусоркаларга, уларнинг жойига олиб борамиз", — деган ёшлар.

"Мусорни териш — уят эмас, мусор қилиш уят!

Шаҳаримизни биргаликда тозалаймиз!", — деб якунланган мурожаат.

Янгиликлар лентаси
0