Имом Бухорий мажмуаси раҳбари кириш нега пуллик бўлганига изоҳ берди

© tolgolКомплекс Имам Ал-Бухари
Комплекс Имам Ал-Бухари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда сайёҳларнинг Имом Бухорий мажмуасига кириши учун ҳақ ундирилаётгани ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Бу гаплар қанчалик асосли, деган саволга жавоб олиш учун мажмуа раҳбарига мурожаат этилди

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Зиёратчилардан ундирилаётган маблағ иншоотни сақлаш ва ҳудудни ободонлаштириш, меҳмонлар учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда ходимларга иш ҳақи беришга йўналтирилади, деган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Д.Эрмаматов "Зарафшон" газетаси мухбири билан суҳбатда.

Встреча Мирзиёева с главой ИБР - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил қилинади
"Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда мажмуага кириш учун маҳаллий зиёратчилар 1000 сўмдан пул тўламоқда. Ушбу маблағ иншоотни сақлаш ва ҳудудни ободонлаштириш, меҳмонлар учун зарур шарт-шароит яратиш ҳамда ходимларга иш ҳақи беришга йўналтирилади. Шу пайтгача бу харажатлар мажмуага келувчи фуқароларнинг эҳсонлари, ҳомийлар маблағи ҳисобидан қопланган. Бугунги кунда сайёҳлар оқимининг кескин кўпайиши зиёратгоҳда улар учун қўшимча қулайликлар яратиш, янги иш ўринлари очиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлашни тақозо этмоқда. Шу сабабли зиёратчиларнинг мажмуага кириши пуллик тартиб асосида йўлга қўйилди", — деб таъкидлаган Эрмаматов.

Йилнинг биринчи чорагида Имом Бухорий мажмуасини 311 минг нафардан ортиқ сайёҳ, жумладан, 1900 нафарга яқин хорижликлар зиёрат қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 146 минг нафарга кўп демакдир. Пул тушуми эса 414 миллион сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг биринчи чорагига нисбатан икки баробар кўп бўлган.

Айни пайтда дам олиш кунларида мажмуага ўртача 5 минг нафар сайёҳ келмоқда.

Наврўз байрами кунлари эса 15-17 минггача зиёратчи ташриф буюрди. Биринчи навбатда бу сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш талаб этилади. Шу мақсадда илгариги битта қўриқлаш пости иккитага етказилиб, туну кун қўриқлов амалга ошириляпти.

Мажмуа ичида эса "Хавфсиз туризм" ходимлари фаолият кўрсатмоқда.

Янгиликлар лентаси
0