Ёшлар Иттифоқи раиси Самарқанд вилояти ҳоким ўринбосари этиб тайинланди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рустам Қобилов 2017 йилдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатган

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Рустам Қобилов 16 апрелдан эътиборан Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолиятини бошлади, деб хабар қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Улугбек Иноятов - Министр Народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Иноятов: Самарқандда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга чиқариш бўйича расмий ҳужжат бўлмаган
Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият юритган Умаров Азамат Мардонович ўз аризасига кўра ушбу лавозимдан озод этилди.

Қобилов Рустам Ражаббоевич 1984 йилнинг 8 май куни Тойлоқ туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: социолог, иқтисодчи.

2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.

2005-2009 йилларда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Самарқанд давлат университетидаги бошланғич ташкилоти раҳбари (жамоатчилик асосида); 2008-2009 йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Самарқанд вилояти минтақавий ахборот-таҳлил маркази илмий ходими (ўриндошлик асосида);

Самарқанд вилоятида ободонлаштириладиган қишлоқлар рўйхати эълон қилинди
2009-2011 йилларда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши "Етакчи ёшлар" маркази раҳбари;

2011-2015 йилларда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар кенгаши раиси;

2015 йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси;

2017 йилдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси сифатида фаолият кўрсатган.

Янгиликлар лентаси
0