13:19 17 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Вакцинация

Янги вакцина Ўзбекистоннинг эмлаш дастурига киритилди

© Sputnik / Игорь Зарембо
Янгиликлар
Ҳавола олиш
224933

Янги вакцина 2018 йилнинг май ойидан бошлаб Ўзбекистонда жорий қилинади. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановга кўра, янги ИПВ вакцинасининг жорий этилиши Ўзбекистонда полиомиелитга қарши кураш борасида эришилган салмоқли прогресс натижасидир

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ кўмагида болаларни полиомиелитдан ҳимоя қилиш мақсадида янги вакцинани татбиқ этди. Тўрт ойлик болаларга қилинадиган инактивлаштирилган полиомиелит вакцинаси (ИПВ) эндиликда Ўзбекистоннинг эмлаш дастурига киритилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"ИПВнинг жорий этилиши мамлакатимизда полиомиелитга қарши кураш борасида эришилган салмоқли прогресснинг натижасидир. Бу дунёни ушбу даҳшатли касалликдан холи қилиш томон яна бир қадам қўйганлигимизни ва ҳамма учун ушбу вирусдан энг яхши ҳимояни таъминлаб бераётганимизни билдиради", — деди тадбир давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн ҳам янги вакцинанинг Ўзбекистон миллий иммунизация календарига қўшилиши ҳеч бир бола фалаж бўлмаслигини таъминлаш томон қўйилган муҳим қадамлигини таъкидлади.

"Биз Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур вакцинанинг таъминотини йўлга қўйганлигидан ва ота-оналарни ўз фарзандларини иммунизация календарига асосан эмлатишга чорлаётганидан мамнунмиз", — деди Грауманн.

Таъкидланишича, олдинги — оғизга томчи орқали қилинадиган полиомиелит вакцина(ОПВ)си инсон ичагида иммунитет ҳосил қилса, янги ИПВ иммунитетни қонда мустаҳкамлайди. ОПВнинг бир нечта дозасига ИПВ дозасини қўшиш вирусни тўхтатиш ва болаларни ҳимоя қилишнинг энг самарали услубига киради.

Теглар:
вакцина, полиомелит, Ўзбекистон

Асосий мавзулар