06:39 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Янгиликлар
Ҳавола олиш
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (31)
53650

23 апрель куни "Истиқлол" санъат саройи майдонида реконструкция ишлари бошлаб юборилган

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласининг халқлар дўстлигини ифода этиб турувчи ҳайкаллари Тошкент шаҳридаги "Истиқлол" санъат саройининг майдонига кўчирилади, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

"Шомаҳмудовлар оиласи ҳақида Раҳмат Файзиевнинг "Его величество Человек" романи асосида кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг "Сен етим эмассан" киноси тасвирга олинган ва бу фильм ҳанузгача турли халқлар орасида севиб томоша қилинади.

Халқлар дўстлиги сиймоси ҳисобланган ушбу ҳайкал Тошкент шаҳрининг кўркига-кўрк қўшиб янада чиройини очади. Пойтахтимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларини бирдамликка, дўстликка ва бир оила бўлиб яшашга дават қилади", дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда кеча, 23 апрель куни "Истиқлол" санъат саройи майдонида реконструкция ишлари бошлаб юборилгани ҳам таъкидланган. Шомаҳмудовлар оиласи жамланган ҳайкал тез кунларда ушбу майдонда қад кўтаради.

Таъкидлаш керакки, ҳозирда ушбу монумент Тошкент шаҳридаги "Дўстлик" боғида жойлашган.

Мавзу:
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (31)
Теглар:
Дўстлик монументи, Шомаҳмудовлар оиласи

Асосий мавзулар