11:29 14 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Возложение цветов к памятнику генералу С. Рахимову, Министерство обороны РУ

Тошкентда генерал Собир Раҳимов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Янгиликлар
Ҳавола олиш
54960

Орадан саккиз йил ўтиб ўз жойига қайтарилган генерал Собир Раҳимов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрида ўз даврининг "темир генерали" деб ном қозонган Собир Раҳимов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди тадбирда иштирок этган Спутник Ўзбекистон фото-мухбири Рамиз Бахтияров.

Возложение цветов к памятнику генералу С. Рахимову, Министерство обороны РУ
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Возложение цветов к памятнику генералу С. Рахимову, Министерство обороны РУ

Ҳайкал пойига гулчамбар қўйиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Тошкент шаҳрининг янги тайинланган ҳокими Жаҳонгир Атикходжаев, Мудофаа вазирлиги фахрийлари, Қуролли Кучлар академияси курсантлари ва мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Возложение цветов памятнику генералу С. Рахимову, Министерство обороны Р Уз
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Возложение цветов памятнику генералу С. Рахимову, Министерство обороны Р Уз

Илгарироқ 2011 йилда Тошкентдаги Ғафур Ғулом истироҳат боғига кўчирилган генерал Собир Рахимов хайкали аввалги жойига кайтарилиши ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 2 май куни Наманган вилояти Норин туманида булиб утган йиғилишда маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Собир Рахимов тумани 1970 йилда ташкил қилинган, генерал Собир Раҳимов ҳайкали эса туман ҳокимияти биноси қаршисида 1981 йилда очилган эди. 2010 йилда туман ва метро бекати номи "Собир Рахимов"дан "Олмазор" деб ўзгартирилган эди.

Туман номини ўзгартиришга матбуотда чоп этилган бир неча мақолалар сабаб бўлган, хусусан, туман вакллари ва олимлар жамоатчилик фикрига асосланиб, туманга тарихий номини қайтаришни ёқлаб чиқишган.

Собир Рахимов 1902 йилда Тошкентда туғилган. 1941-1945 йилларда жангларда иштирок этган, бир неча бор яраланган. 1944 йилда иккинчи Белорус фронтининг 65 армияси 37-гвардиячи ўқчи дивизия қўмондони этиб тайинланган.

Генерал Собир Рахимов 1945 йилнинг март ойида жангларда қурбон бўлган. Собир Рахимов Тошкентда дафн этилган. 1965 йилда унга Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони берилган.

Возложение цветов к памятнику генералу С. Рахимову, Министерство обороны РУ
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Возложение цветов к памятнику генералу С. Рахимову, Министерство обороны РУ

Теглар:
гулчамбар, ҳайкали, Собир Раҳимов, Мудофаа вазирлиги, Тошкент

Асосий мавзулар